Бугунги кунда InstaForex компанияси Forex бозорида етакчи жаҳон брокерларидан бири ҳисобланади. Компания мижозлари сони бутун дунё бўйича 7 000 000 кишидан ортди. InstaForex савдо тизими доирасидаги операциялар ҳажми кун сари ортиб бормоқда. Шу муносабат билан InstaForex компанияси хизматлари савдо сервислари тизимнинг тўхтовсиз ва сифатли ишлашини таъминлашга катта эътибор беради, бу тизим эса катта миқдордаги серверлар, шу жумладан оралиқ дата марказилар ўртасида мижозлар битимларига буюртмалар оқимини тақсимлашни таъминлайди. Айни пайтда InstaForex савдо тизими ўз ичига тўққизта 9 та тўла қувватли савдо серверларини олади.
Барча тўққизта савдо серверлари юкламани бутун дунё бўйлаб жойлашган 25 дан ортиқ қўшимча серверларни ўз ичига олувчи оралиқ дата марказлар тизими воситасида тақсимлайди. Оралиқ дата марказлардан бири ортиқча юкланган ҳолатда мижозлар терминали камроқ юкланган дата марказга автоматик уланади.
АҚШда InstaForex савдо сервери 9 та дата марказга эга ва бутун дунё бўйича, хусусан, Шимолий Америка, Россиядаги мижозлар учун мўлжалланган. Американинг энг яхши провайдерларидан бири таъминлайдиган кучли техник ечимлар ва ишончли алоқа каналлари АҚШда InstaForex савдо серверини Шимолий Америка, Россия ва Европа мамлакатларидаги мижозлари орасида машҳур қилади.
Сингапурдаги InstaForex савдо сервери 10 та дата марказга эга ва Яқин Шарқ ҳамда Жанубий Осиё минтақаси мамлакатларидаги мижозлар томонидан фойдаланилади. Четдаги мижозлар томонидан серверга улашнинг қисқа вақти Осиёлик мижозлар учун уни жозибадор қилади. Осиёдаги энг йириик молия маркази - Сингапурдаги етакчи провайдерларнинг қувватида жойлашган 10 та дата марказ савдо серверига юкланишни шундай тақсимлайдики, бунда InstaForex мижозлари учун максимал даражада узлуксиз савдо вақти таъминланади.
Европадаги иккита савдо сервери бир нечта дата марказларга эга ва трейдерлар қаерда бўлишдан қатъиназар уларнинг жуда кўпчилининг талаабларини тезкор таъминлашга қодир. Европадаги серверлар фақат юқори сифат ва Европадаги трейдерлар учун ордерларни ижро этиш тезлигини таъминлабгина қолмай, балки InstaForex бошқа савдо серверлари ишини енгиллаштиради. Европа ва АҚШ даги савдо серверлари (InstaForex-USA2.com) 5 хонали котировкалар форматидан фойдаланилади.
InstaForex ҳар бир янги мижози дунёнинг қайси қисмида бўлишидан қатъиназар ўз афзалликларига боғлиқ ҳолда компаниянинг тўққизта савдо серверларидан бирини танлаб олиши мумкин. InstaForex савдо серверларидан ҳар бири Интернет орқали ўз инвестицияларини бошқаришнинг ишончли воситаси ҳисобланади, дунёнинг турли қисмларидан севреларгача етишиш вақтидаги фарқ 0.2 секунддан ортмайди. Компаниянинг кўпчилик мижозлари икки, уч ёки тўртта серверда бир йўла бир неча ҳисоб-варақлари очиб, улар ҳар бирининг амалда ишлаш сифатини баҳолаш имконига эга бўлади.
Юқорида жойлашган схема InstaForex компаниясига савдо серверлари тизимининг ишлаш принципи ва ўзаро таъсирлашувини акс эттиради.